Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Хитой хорижий астронавтларни ўз орбитал станциясига таклиф қилмоқда

18 Апрель 2022 21:18

PEKIN. Kazinform – Хитой ҳукумати хорижий космонавтларни ўз орбитал станциясига ташриф буюришга ва қўшма лойиҳаларда иштирок этишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда душанба куни Хитой ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хитой халқаро ҳамкорлик ва алмашинувларни кенгайтириш мақсадида коинотдан тинч мақсадларда фойдаланиш тарафдори бўлган барча мамлакатлар ва минтақалар билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Хитой орбитал станцияси хорижлик астронавтларни хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда фазони ўрганишга таклиф қилади», — деди Ван Вэньбинь.

Хитой томони айни дамда БМТ билан Хитойнинг орбитал станцияси бўйича халқаро ҳамкорлик лойиҳаларининг биринчи сериясини муҳокама қилмоқда ва шу йил охирида тадқиқот лойиҳалари амалга оширилиши кутилмоқда.

Хитойлик дипломатнинг маълум қилишича, Хитой орбитал станциясида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун 17 мамлакат ва 23 ташкилотдан 9 та лойиҳа танлаб олинган.

Хитойнинг биринчи орбитал станцияси «Тяньгун» (Самовий сарой) 2022 йил охирида ишга туширилади. Асосий модул деярли бир йил давомида орбитада бўлди, шу вақт ичида иккита бошқариладиган ва иккита юк ташувчи космик кеманинг учрашуви ва туташуви, экипажнинг кўп ойлик станцияда қолиши каби миссиялар бажарилди. Текшириш натижаларига кўра, асосий модулнинг жорий функционаллиги лойиҳавий кўрсатгичлардан юқори бўлиб чиқди.

«Тяньгун» космик станцияси 340-450 км баландликда 10 йилдан ортиқ ишлайди. Станция асосий модул ва ён томонларида иккита лаборатория модулига эга бўлган Т-шаклига эга бўлади. Станциянинг умумий массаси 66 тоннани ташкил қилади. Космик станция оддий вақтларда учта астронавтни ва экипаж алмашинуви пайтида олтитагача космонавтни сиғдира олади.

Орбитал станциянинг асосий модулининг узунлиги 16,6 м, максимал диаметри 4,2 м, массаси эса 22,5 тоннани ташкил қилади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Коинот, Узоқ Шарқ, Дунё,
Юқорига