Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хитой халқи Янги йилни нишонламоқда

12 Февраль 2021 16:42

PEKIN. Kazinform –Бу йил - Хитой Янги йили («Чуньцзе» баҳор фестивали, ой тақвимига кўра анъанавий Янги йил) 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси келади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Анъанага кўра, Хитойда Янги йилига тайёргарлик бир ҳафта олдин бошланади «Кичик Янги йил» деб номланганидан ва байрам олдидан тадбирлар кетма-кетлиги санага кўра қатъий режалаштирилган.

Бироқ, энди Хитой фуқаролари ушбу табдирларга риоя қилмайдилар. Фақат «Чуньцзе» байрамидан олдин уйни тозалаб, озода қилишни ва ўтган йилги муваффақиятсизлик билан боғлиқ барча «ахлат»лардан халос бўлишни одат тусига киритди. Болалар билан катталар деразаларга қизил қоғоз нақшларини кесиб, уйга киришни лампалар билан безашади, уй эшикларига янги йил тилакларини осиб қўйишади. Бу йил коронавирус туфайли Пекин маъмурияти пойтахт аҳолисини Янги йил байрамларида ресторанларга боришдан тийилишга чақирди.

Хитой пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари дам олиш кунлари истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари ва бошқа очиқ сайёҳлик объектларидан бепул фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, шунингдек, Пекиннинг шаҳар атрофи ҳудудларига юқори тезликда автомашиналарда бепул саёҳат қиладилар.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига