Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Хабаровск яқинида енгил самолёт қулаб тушди

24 Июль 2021 10:06

XABAROVSK. TASS-Kazinform – Хабаровск шаҳри яқинида енгил самолёт қулаб тушди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, самолёт қулаб тушгани ҳақида маълумот бор ва тезкор гуруҳ воқеа жойига жўнаб кетди. «Жароҳатланганлар ва вафот этганлар тўғрисида маълумотлар ҳозирча номаълум. Гуруҳ ҳали воқеа жойига етиб келгани йўқ», - деди матбуот котиби.

Аввалроқ маҳаллий ОАВ гувоҳларнинг сўзларига кўра, бортида икки киши бўлган енгил самолёт Калинка қишлоғи яқинида қулаб тушган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига