Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Гвинея кўрфазида турк кемасига қароқчилар ҳужумга қилиб 15 денгизчини ҳибсга олди

24 Январь 2021 12:21

ANKARA. Kazinform - Қароқчилар Гвинея кўрфазида Либерия байроғи остида сузиб бораётган Туркиянинг MOZART контейнер кемасига ҳужум қилди ва экипажнинг 15 аъзосини ҳибсга олишди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум шанба куни Лагос қирғоқларидан 180 мил масофада уюштирилган. Ҳужум пайтида экипажнинг 19 аъзосидан 15 нафари гаровга олиниб, 1 нафари ҳалок бўлган.

Қурбон Озарбайжон фуқароси эканлиги аниқланди. Гаровга олинганларнинг ҳаммаси турклар.

Қолган экипаж аъзолари кемани Габоннинг Порт-Жантил бандаргоҳига олиб кетган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига