Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Грузиянинг чет эллик сайёҳлардан олган даромади пандемиядан олдинги даражанинг 69 фоизи миқдорида тикланди

17 Май 2022 23:31

ТBILISI. Кazinform - Грузиянинг туризм сектори пандемия ва мавжуд чекловлардан кейин тикланмоқда, деди Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили, деб хабар беради Kazinform «Новости-Грузия»га таяниб.

Январ-апрел ойларида Грузиянинг халқаро саёҳатчилардан тушган даромади 582 миллион долларни ташкил этди, улар пандемиядан олдинги даражанинг қарийб 69 фоизи миқдорида тикланди.

2019 йилга нисбатан йўловчи ташиш 52 фоизга тикланди.

Вазир янги тенденция - Грузияга «узоқ муддатли ташрифлар»нинг ўсишини қайд этди.

Миллий туризм бошқармаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-апрел ойларида Грузияга халқаро саёҳатчиларнинг ташрифи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 272,3 фоизга ошган.

Йил бошидан буён тўрт ой ичида Грузияга 820,8 минг халқаро сайёҳатчи келди, бу 2019 йилдаги пандемиядан олдинги кўрсаткичдан 63,8 фоизга кам.

CОVID-19 пандемиясидан олдин Грузия иқтисодиётида туризмнинг улуши тахминан 10 фоиз эди.

2019 йил рекорд йил бўлди — халқаро саёҳатчилар сони 9,3 миллиондан ошди, даромад 3,3 миллиард долларни ташкил этди.

2020 йилда локдаун фонида саёҳатчилар сони 1,7 миллион кишига, даромадлар эса 427,7 миллион долларга қисқарди.

2021 йилда: 1,6 миллион турист ташрифи, даромад - 1,2 миллиард доллар.

Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига