
Нур-Султанда яқин келажакда қандай иншоотлар қурилади
NUR-SULTAN. Кazinform – Бугунги Пойтахт куни байрами муносабати билан Кazinform ўқувчиларга мамлакат пойтахти ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этади. Шунингдек, Нур-Султан шаҳрида келгусида барпо этиладиган объектларнинг кўринишлари ва қурилиш жойлари ҳақида масъул соҳа вакилларидан маълумот олдик.

АҚШ элчиси вазифасини бажарувчи Джуди Куо Қозоғистон пойтахтидаги севимли жойларини кўрсатди
NUR-SULTAN. Кazinform - Америка элчихонаси Қозоғистон халқини Пойтахт куни билан ижодий табриклади. АҚШнинг Қозоғистон Республикасидаги vbccbzcb раҳбари вазифасини бажарувчи Джуди Куо мамлакатнинг бош шаҳрининг хиёбон ва майдонлари бўйлаб сайр қилди, бозорга ташриф буюрди, Есил бўйлаб қайиқда сайр қилди ҳамда Нур-Султандаги ўзининг севимли ва диққатга сазовор жойларини кўрсатди, дея хабар беради Кazinform.

Европада COVID-19 билан касалланишнинг кескин ўсиши қайд этилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Францияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна ошгани қайд этилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда у кунига 200 минг ҳолатни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.

Пойтахт тарихи: 24 йил хронологияси
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун пойтахт ташкил топганига 24 йил тўлди. Қарийб чорак асрда бу шаҳар мустақиллик тимсолига айланди. Айни пайтда пойтахт нафақат замонавий мегаполис, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларига сезиларли таъсир кўрсатадиган марказ, балки жаҳон миқёсидаги муҳим учрашувлар минбарига ҳам айланган. Тинчлик шаҳри номи билан машҳур пойтахт кўплаб тинчлик келишувларининг ташаббускори бўлган. Байрам муносабати билан пойтахт ривожи билан боғлиқ бир қатор муҳим хронологик саналарга тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб биламиз. Пойтахтда муҳокама қилинган долзарб масалалар ва жаҳон миқёсидаги қандай тадбирлар ташкил этилгани ҳақида Кazinform экспертининг материалида ўқишингиз мумкин.

«КazSat-2» алоқа сунъий йўлдоши орбитада 4000 - айланишни амалга оширди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистоннинг «КazSat-2» алоқа ва радиоэшиттириш сунъий йўлдоши орбитада 4000 кундан ортиқ вақтдан бери бўлди. Бундай статистик маълумотларни «Ақкўл» космик алоқа маркази муҳандислари маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Қозоғистонда тўлов муддати 90 кундан кўпроқ кечиктирилган кредитлар бўйича фоиз ҳисобланмайди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қарз олувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўтган йили декабр ойида қабул қилинган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат бошқаруви, иккинчи даражали банкларнинг кафолат сиёсатини такомиллаштириш, банклар фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун нормалари амалга оширилмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Нидерландияда болакай маймун чечагига чалинди
NUR-SULTAN. Кazinform – Нидерландия Миллий соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда маймун чечаги касаллигини юқтиришнинг 64 та янги ҳолати аниқланган, улар орасида мактаб ёшидаги болалар ҳам бор, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонда уй-жой соҳасини 2026 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 2026 йилгача уй-жой соҳасини ривожлантириш концепциясини қабул қилиш бошланди. Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукумат аъзоларига бу борада бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Кўпроқ

Архив
Юқорига