Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Грецияда Олимпия машъаласи ёқилди

18 Октябрь 2021 17:21

NUR-SULTAN. Kazinforn - Мазкур тадбир томошабинларсиз ўтди. Унда фақат расмийлар - Президент Катерина Сакелларопулу, Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах, Греция Олимпия қўмитаси раҳбари Спирос Капралос ва бошқалар иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform

Машъала ёқиш маросими YouTube да намойиш этилди. Олимпия машъаласини биринчи бўлиб чанғичи Иоаннис Aнтониу кўтаради.

Машъала Қадимги Олимпия стадионидан замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси француз барон Пер де Кубертин ҳайкалига олиб борилади.

У кечаси Aфина Aкрополига олиб борилади ва 19 октябр куни Хитой делегациясига топширилади.

Грецияда машъала эстафетаси CОVID-19 пандемияси боис чекловлар туфайли ўтказилмади.

Эслатиб ўтамиз, Қишки Олимпиада ўйинлари 2022 йил 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.


Калит сўзлар: Олимпиада,
Юқорига