Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Грецияда комендантлик соати жорий этилади

23 Октябрь 2020 09:26

NUR-SULTAN. Kazinform – Грециянинг ҳукумат раҳбари Кириакос Мицотакис 24 октябрдан бошлаб COVID-19 хавфли вирусига қарши курашиш учун янги карантин чекловлари жорий этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Keep Talking Greece нашрга асосланиб.

24 октябрь куни эрталаб соат 6 дан бошлаб ниқоб тақиш режими жорий этилади. Энди аҳолидан ниқобни нафақат бино ичида, балки кўчада ҳам тақиш талаб қилинади.

Бундан ташқари, оғир эпидемик ҳолатга эга ҳудудларда комендантлик соати жорий этилади. У кечаси 00:30дан эрталабки 5:00гача давом этади.

Сўнгги 24 соат ичида Грецияда 882 та янги коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Бу мамлакатда эпидемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Нашрнинг таъкидлашича, карантин чекловларининг киритилишига эпидемия авж олгани сабаб.

Сўнгги маълумотларга кўра, Грецияда COVID-19 билан касалланишнинг жами 28 216 та ҳолати тасдиқланган ва 549 киши коронавирусдан вафот этган.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига