Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Головкин жаҳон чемпиони билан музокара олиб бормоқда

19 Апрель 2021 11:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) йил охирида япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО) билан жанг ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Янгиликни биринчи бўлиб DAZN мухбири Крис Мэнникс хабар қилди: «Манбага кўра, Головкин ва Мурата Японияда қўшма жанг ўтказиш имкониятини муҳокама қилишган. Жанг декабрь ойининг охирида, Янги йил ва Японияда бокс куни арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилган».

Кейинчалик бу маълумотни Головкиннинг промоутери Эдди Хирн тасдиқлади: «Геннадий Мурат билан 31 декабрда жанг қилишни режалаштирмоқда». Шунингдек Хирн Головкин америкалик Деметриус Андраде (30-0, 18 КО) билан яна бир бор қўшма жанг ўтказишига ишонч билдирди.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига