Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Глобал рақобатбардошлик рейтингида Қозоғистон 35-ўринни эгаллади

18 Июнь 2021 11:34

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 17 июн куни Халқаро менежментни ривожлантириш институтининг Глобал рақобатбардошликни ўрганиш маркази (IMD, Лозанна, Швейцария) 2021 йилги глобал рақобатбардошлик рейтингининг натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича , IMD рейтинги қуйидаги омилларни баҳолайдиган комплекс тадқиқотлар натижасидир: «Иқтисодий фаолият», «Ҳукумат самарадорлиги», «Бизнес самарадорлиги» ва «Инфратузилма».

2021 йилги тадқиқот 64 мамлакатда олиб борилган. Рейтингда Швейцария пешқадамлик қилмоқда. Швеция, Дания, Нидерланд ва Сингапур кучли бешлик қаторида.

2021 йилдаги сўров натижаларига кўра Қозоғистон Республикаси 2020 йилга нисбатан 7 поғонага кўтарилиб, 35-ўринни эгаллади.

Қозоғистон ушбу рейтингда Португалия (36-ўрин), Индонезия (37-ўрин), Латвия (38-ўрин), Испания (39-ўрин), Словения (40-ўрин), Ҳиндистон (43-ўрин), Россия (45-ўрин) ва Туркия (51-ўрин) каби мамлакатларни ортда қолдирган.

Рейтинг натижалари билан мана бу ерда танишиш мумкин.


Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига