Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Германияда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарадиган янги завод қурилди

11 Февраль 2021 12:53

BRÚSSEL. Kazinform – «BioNTech» фармацевтика компанияси Германияда янги завод очилиши ва коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«BioNTech» вакцинасини ишлаб чиқарувчиси Германиянинг Марбург шаҳридаги янги заводда (Франкфуртдан 75 км узоқликда) янги заводда американинг «Pfizer» компанияси билан ҳамкорликда COVID-19га қарши вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Ушбу муассаса Европа Иттифоқига вакциналар етказиб беришни сезиларли даражада оширади.

«Биз Марбургдаги заводда ишлаб чиқариш жараёнини биринчи босқичдан бошладик: фаол фармацевтик таркибий қисм бўлган мРНК зарраларини ишлаб чиқариш», - дейилади «BioNTech» баёнотида.

Муаллиф: Гулзат Ақжолова

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига