Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Германияда COVID-19 тарқалиши тобора камайиб бормоқда

11 Февраль 2021 16:45

NUR-SULTAN. Kazinform – Идоралараро комиссия матбуот хизмати дунёдаги коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида маълумот тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

Германияда COVID-19 тарқалиши тобора пасайиб бормоқда - сўнгги 7 кун ичида ҳар 100 минг аҳолига 64,2 юқтириш ҳолати қайд этилган. Расмийлар бу кўрсаткич 50 га тушганда қаттиқ карантин чоралари юмшатилишини айтмоқда.

Литва ҳукумати карантин чораларини юмшатди ва 15 февралдан бошлаб ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган дўконлар, сартарошхоналар ва гўзаллик салонларини очишга рухсат берди.

Февраль ойининг охирида Нью-Йорк стадионлари қайта очилади. Улар эпидемия туфайли бир йилдан кўпроқ вақт давомида ёпиқ. Томошабинларнинг рухсат этилган умумий сони стадион сиғимининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.

Мексикада коронавирусга қарши Хитойлик иккита вакцинаси - CanSino Biologics ва CoronaVac рўйхатдан ўтказилди. Аввалроқ BioNTech/Pfizer, AstraZeneca ва Россиянинг «Спутник V» вакциналари рўйхатдан ўтган эди.

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакатдаги 15 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши биринчи вакцина дозасини олганини маълум қилди. Тахминан 520 минг киши вакцина билан эмлашнинг иккинчи қисмини олди.

Калит сўзлар: Европа, Хориж, Бизнес,
Юқорига