Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Германияда 72 ёшли қария авария ҳолатидаги самолётни кўприк устига қўндирди

5 Декабрь 2021 12:32

BERLIN. Кazinform - Германия жануби-ғарбий қисмида бир двигателли самолёт авария ҳолатида қўнди, учувчи енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Пирмазенс (Рейнланд-Пфальц федерал ҳудуди) полиция бошқармаси Тwitterда ёзди, дея хабар беради Кazinform.

Воқеа кеча соат 12 лар атрофида юз берган. 72 ёшли учувчи самолётни тўғридан-тўғри Рейнланд-Пфальцдаги 62-магистралдаги Шварцбахтальбрюк кўпригига қўндирган. Самолёт катта йўлда кетаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган, ҳайдовчи жабрланмаган.

Самолёт Франциядан Қуйи Саксонияга кетаётганида тўсатдан двигатели ишдан чиққан. Учувчи самолётни қаерга қўндиришни тезда ҳал қилиши керак эди.

Шварцбахтальбрюкнинг баландлиги тахминан 100 м, у Шварцбах дарёси водийсини кесиб ўтади. Тахминан соат 18:00гача автомагистралда ҳаракат бутунлай ёпилган.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига