Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Германия сув тошқинлари қурбонларига 20 миллиард евро миқдорида  ёрдам беради

10 Август 2021 08:20

BERLIN. Kazinform - Германия ҳудудларида сув тошқини қурбонларига берилган ёрдам миқдори 20 миллиард еврони ташкил қилади. Бу ҳақда душанба куни ўз манбасига таяниб, Reyters маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Шимолий Рейн-Вестфалия федерал округининг Бош вазири Армин Лашет душанба куни Ландтагда сўзлаган нутқида, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш жамғармаси учун жамғармага 20-30 миллиард евро кераклигини айтди.

Июл ойининг ўрталарида Германиянинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ва тошқинлар юз берди. Ёмғир туфайли Рейн Ар ва Мозель дарёлари, шунингдек Зауэр, Прюм, Нимс, Киль ва Эрфт дарёларида тошқин содир бўлди. Шимолий Рейн-Вестфалия ва Рейнланд-Пфальц федерал штати жиддий зарар кўрди. Ўлганлар сони 189 кишига етди.


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига