Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Германия локдаун муддатини яна узайтирди

11 Февраль 2021 09:37

BERLIN. Kazinform – Германия Федерал ҳукумати мамлакатда карантинни 7 мартга қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Еuronews.comга асосланиб.

Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сартарошхонани очиш режалаштирилган. Мактабларни очиш тўғрисида қарор федерал ер расмийлари томонидан қабул қилинади. Германияда қаттиқ локдаун режими 16 декабрдан бошланган эди. Германия канцлери Ангела Меркель коронавирус мутациясининг тарқалишини эслатди:

«Янги штаммлар тўғрисида катта ноаниқлик мавжуд, янги мутациялар юзага келади ва вирус йўқолади. Биз янги вирус билан яшашимиз керак ва унинг таъсирини ҳозирча тахмин қила олмаймиз, юқтиришлар сони муттасил кўпайиши мумкин, шунинг учун биз эҳтиёт ва ҳушёр бўлишимиз керак», деди у.

Бундан ташқари, ЖССТ мутахассислари британ-швед AstraZeneca вакцинасини қўллаш бўйича тавсияларни эълон қилишди. Вакцинани 18 ёшдан ва ундан катта одамларга эмлаш мумкин.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига