Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Геннадий Головкиннинг учта ЖЧ камари  учун жангининг янги санаси ва жойи маълум бўлди

21 Октябрь 2021 12:15

NUR-SULTAN. Kazinform-IBF ва IBО йўналишлари ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) навбатдаги жангида ўша дивизионда WBA Super Жаҳон чемпиони япониялик Риота Мурата (16-2, 13 КО)билан рингга чиқади, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Инсайдер Дэн Рафаэлнинг сўзларига кўра, жанг 29 декабр куни Токиода ўтказилиши режалаштирилган. Илгари, жанг 28 декабрда ва Япониянинг Кобе шаҳрида ўтказилиши маълум қилинган эди. Кутилишича, Головкиннинг Мурата билан камарларни бирлаштириш жанги GGGнинг DAZN платформаси билан янгиланган шартномаси бўйича биринчи жанги бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий олдинги жангини ўтган йилнинг декабр ойида ўтказган - у польшалик мажбурий рақиби Камила Шереметани (21-2, 5 КО) муддатидан олдин мағлуб этган эди. Муратага келсак, у 2019 йилнинг декабрида канадалик Стивен Бутлерни техник нокаут билан (28-3-1, 24 КО) тўхтатганидан кейин жанг ўтказмаган.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига