Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Ғарбий ҳудудларда техник мутахассислик грантлари сони ортади – ҚР Бош вазири

12 Январь 2022 13:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Ғарбий ҳудудларда техник мутахассислик грантлари сони ортади. Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ижтимоий блок бўйича. Биринчидан, Меҳнат вазирлиги бандликка ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган фуқароларнинг аниқ сонини аниқлаб, меҳнат соҳасини сифатли модернизация қилишни амалга ошириши лозим. Тегишли давлат органлари билан биргаликда бизнес ғояларни амалга ошириш учун грантлар миқдори ва иш ҳақи миқдорини ошириш, «Ёшлар амалиёти», «Биринчи иш ўрни» лойиҳаларида иштирок этиш муддатларини ошириш чораларини кўрсин. Миллий иқтисодиёт ва меҳнат вазирликлари бир ой муддатда аҳоли даромадларини ошириш дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ҳукуматга киритсин», — деди бош вазир.

Халқ таълими вазирлигига мутасадди давлат органлари билан биргаликда педагог кадрлар етишмайдиган ҳудудларга педагог кадрларни жалб этиш дастурини ишлаб чиқиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

«Бундан ташқари, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг бешта филиалини, улардан иккитаси Ғарбий ҳудудда очиш чораларини кўринг. Шунингдек, давлат таълим буюртмаси лойиҳасида Ғарбий ҳудудларда техник грантлар сонини кўпайтириш зарур. Аҳоли зич жойлашган ҳудуд ёшларига олий ўқув муассасаларида ўқиш учун мақсадли грантлар ажратиш зарур», — деди Бош вазир.

Калит сўзлар: ҚР Бош вазири,
Юқорига