Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Гаити президентини ўлдирганлар қўлга олинди

8 Июль 2021 09:59

HAITI. Kazinform - Гаити Миллий полицияси мамлакат Президенти Жовенель Моизни ўлдиришда гумон қилинган жиноятчиларни ҳибсга олди. Бу ҳақдаРеспублика Давлат котиби Франц Экзантюс чоршанба куни Twitterда ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Президент Жовенель Моизнинг қотиллари бугун соат 18:00 атрофида Миллий полиция томонидан ҳибсга олинган. Яқин бир неча дақиқада қўшимча маълумот бернилади «, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, Гаити президенти Жовенель Моиз сешанба куни кечқурун номаълум шахслар томонидан унинг қароргоҳига қилинган ҳужум натижасида ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужум натижасида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз жароҳат олди ва касалхонага ётқизилди.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига