Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

G7 мамлакатлари Aфғонистон бўйича махсус баёнот беришади

24 Август 2021 20:20

BRUSSELS. Kazinform - Бугун тушдан кейин (Европа вақти билан) «Катта еттилик» давлатлари раҳбарларининг Aфғонистондаги вазиятга бағишланган саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Онлайн тадбирда БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш ва НAТО Бош котиби Йенс Столтенберг иштирок этиши кутилмоқда.

Европа институтлари вакиллари G7 мамлакатларининг Aфғонистон бўйича баёнот қабул қилиш режалаштирилганини айтишди.

Европа Иттифоқи ва Aфғонистон фуқароларини эвакуация қилиш, миграция, минтақавий вазиятни баҳолаш ва мамлакат аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, шу кунгача Кобул аэропортидан Европа Иттифоқи делегацияси билан Aфғонистон пойтахтида ишлаган 400 га яқин ЕИ ва Aфғонистон фуқаролари эвакуация қилинган.

Катта еттилик (Group of Sevev - еттилик гуруҳи, G7) - Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва AҚШни бирлаштирган норасмий халқаро клуб.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: БМТ,
Юқорига