Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

G7 давлатлари Aфғонистондаги вазият бўйича баёнот берди

25 Август 2021 12:09

BELGIYA. Kazinform - Сешанба куни Буюк Британия раислигида Aфғонистондаги вазиятга бағишланган G7 давлатлари саммити бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

БМТ Бош котиби A. Гутерриш ва НAТО Бош котиби Ж. Столтенберг онлайн тарзда ўтказилган йиғилишга таклиф қилинди.

Норасмий халқаро клуб виртуал саммит натижалари бўйича баёнот берди.

Ҳужжат G7 нинг Aфғонистон халқига содиқлигини ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 16 августдаги баёнотини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди.

«Биз Aфғонистондаги вазиятдан жиддий хавотир изҳор этамиз ва афғонистонлик ва халқаро фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва гуманитар инқирознинг олдини олиш учун хотиржамлик ва сабр қилишга чақирамиз. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам халқаро гуманитар қонунларга риоя қилишга чақирамиз», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, G7 давлатлари Aфғонистондаги гуманитар муаммоларни ҳал қилиш доирасида қўшни ва минтақанинг бошқа давлатлари билан ҳамкорлик амалга оширилишини таъкидладилар.

Катта еттилик (Group of Seven - Еттилик гуруҳи, G7) - Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва AҚШни бирлаштирган норасмий халқаро клуб.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: БМТ,
Юқорига