Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

G-Global келгуси йили Aфрикада глобал лойиҳаларни амалга оширади

24 Август 2021 18:33

NUR-SULTAN. Kazinform - G-Global келгуси йили Aфрикада глобал лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда Тембикеле Мандела жамғармаси бош директори Нельсон Манделанинг невараси Ндилека Мандела Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ндилека Мандела ўзининг кириш сўзида G-Globalнинг Aфрика офисига уч ойдан буён раҳбарлик қилаётганини айтди.

«G-Global кегуси йили Aфрикада глобал лойиҳаларни бошлайди. Бу биз учун жуда муҳим воқеа. G-Global лойиҳаси Aфрикада аёллар учун иш ўринлари яратиб, имкониятларнинг кўпайишига таъсир қилади. Бир кишига имконият бериш орқали сиз 10 кишини мукофотлашингиз мумкин. G-Global лойиҳаси доирасида яратилган 8000 иш ўрни миллионлаб янги иш ўринларининг очилишига олиб келди «,-деди Ндилека Мандела.

Жамғарма бош директори аёлларни қўллаб -қувватлашга қаратилган учта лойиҳани ажратиб кўрсатди.

«Биринчиси, етакчиликни ривожлантиришнинг бир нечта дастурлари. Етакчиликни ривожлантириш эрта ёшдан бошланиши керак. Шунинг учун раҳбарлар тажрибасини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш керак. Иккинчи йўналиш - аёллар учун бизнес дастурлари. Жамғарма ходимлари аёлларга бизнесни бошлаш ва ривожлантиришни ўргатади. Бунинг сабаби шундаки, Aфрикадаги аёллар илгари ҳеч қачон бизнес қилиш имкониятига эга бўлмаган. Учинчи йўналиш - таълим. Бу қитъадаги аёллар учун ҳалигача муаммо «, - деди Нельсон Манделанинг невараси.

Унинг сўзларига кўра, у бошқарадиган жамғарма соғлиқни сақлашга катта эътибор беради. Хусусан, қишлоқларда тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳомийлардан тиббий асбоб -ускуналар сотиб олиш учун маблағ йиғилади.

«Менинг бобом Нельсон Мандела соғлиқни сақлаш ва таълимни муҳим деб билган. Жамиятни ўзгартиришнинг тўғридан -тўғри йўли - болаларнинг таълим олишига рухсат бериш. Биз болалар ва ёшлар учун стипендиялар ва грантлар топишга ҳаракат қилмоқдамиз «, - деди Ндилека Мандела.

G-Global алоқа платформасини яратиш ташаббуси Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда эълон қилинди. Бугунги кунда G-Global алоқа платформаси глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун онлайн платформага айланмоқда.

Муаллиф: Есимжон Нақтибай


Калит сўзлар: ҚР Биринчи Президенти– Елбасы,
Юқорига