Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футзал: Қозоғистон терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлди

29 Январь 2022 09:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон футзал терма жамоаси Европа чемпионатининг чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қитъа мусобақасининг А ва B гуруҳларида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Натижада чорак финалга чиққан жамоалар аниқланди.

Қозоғистон футзалчилари 7 очко билан B гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Қозоғистон футзалчилари гуруҳ босқичида Словения билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади, сўнгра Словенияни 6:2 ва Италияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Финляндия 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

А гуруҳида Португалия Украинани 1:0, Сербия Голландияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Португалия ва Украина терма жамоалари чорак финалга чиқди.

Энди 31 январ куни чорак финалда Қозоғистон ва Украина, Португалия ва Финляндия терма жамоалари тўқнаш келишади.

Шунингдек, 29 январ куни C ва D гуруҳлари ўйинлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси икки марта Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган. 2016 йилда - 3-ўрин, 2018 йилда - 4-ўрин.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига