Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футзал бўйича Европа чемпионати: Қозоғистон ва Словения дуранг ўйнади

21 Январь 2022 08:20

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон терма жамоаси футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатида гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Словенияга қарши ўтказди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси «В» гуруҳида баҳс олиб боради. Рақиблар - Италия, Словения ва Финляндия.

Ўйин қозоғистонлик футзалчилар муаваффақиятсиз бошлади. Биринчи бўлимда дарвозабон Игита қўпол хатога йўл қўйди. Натижада словениялик Денис Тотошкович 10-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 11-дақиқада қозоғистонлик Альберт Акбалиқов дарвозабонга нисбатан қўполлик қилди ва «қизил» карточка олиб майдондан четлатилди.

Шундан сўнг қозоғистонлик футзалчилар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Дуглас Жуниор бурчак тўпидан гол урди.





Иккинчи бўлимнинг 22-дақиқасида Матеж Фидершек яна Словения термасини олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада эса Биржан Оразов яна ҳисобни тенглаштиртирди. Кейин 30-дақиқада Жига Чех, 32-дақиқада Тео Турк Словениянинг устунлигини оширди. 35-дақиқада Жомарт Тоқаев ҳисобдаги фарқни қисқартирган бўлса, 38-дақиқада Дуглас Жуниор мўлжалда адашмади.

Шундай қилиб, биринчи ўйинда Қозоғистон 4:4 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоа бош мураббийи Рикардо Кака коронавирусга чалиниб, бугунги ўйинда иштирок эта олмади. Унинг ёрдамчиси Сергей Коридзе эди.





Энди терма жамоа 24-январ куни Финляндия, 28-январда эса Италия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси бунгача икки бор Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган. 2016 йилда - 3-ўрин, 2018 йилда - 4-ўринни эгаллаган.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига