Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футзал бўйича Европа чемпионати -2022: Қозоғистон терма жамоасида кимлар ўйнайди

19 Январь 2022 10:10

NUR-SULTAN. Кazinform - Футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионати финал босқичида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоасининг тўлиқ таркиби эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бош мураббий Рикардо Кака унда иштирок этадиган 14 нафар шогирди номини маълум қилди. Улар орасида дарвозабонлар – Игита ва Рауан Атантаев, футболчилар – Тайнан, Нурбек Қарағулов, Эдсон, Лео, Азат Валиуллин, Альберт Ақбалиқов, Шинғис Есенаманов, Арнольд Кнауб, Даурен Турсағулов, Жомарт Тоқаев, Дуглас, Биржан Оразовлар бор.

Эслатиб ўтамиз, турнир 19 январ - 6 феврал кунлари Голландиянинг Амстердам ва Гронинген шаҳарларида бўлиб ўтади.

Миллий терма жамоа «В» гуруҳида иштирок этади. Рақиблар - Италия, Словения ва Финляндия.

У илк ўйинда 20 январда Словения, 24 январда Финляндия ва 28 январда Италия билан учрашади.

Қозоғистон терма жамоаси бунгача икки бор Европа чемпионати финал босқичида иштирок этган. 2016 йилда - 3, 2018 йилда - 4 ўрин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига