Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Футзал бўйича Евро-2022: Қозоғистон - Италия учрашувининг жонли трансляциясини қаердан томоша қилиш мумкин

28 Январь 2022 12:15

NUR-SULTAN. Кazinform - 28 январ куни Гронингенда (Нидерландия) футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади, унда Қозоғистон ва Италия терма жамоалари тўқнаш келишади. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Қозоғистон - Италия учрашувининг жонли эфири Нур-Султан вақти билан соат 22:30да бошланади ва Qazsport телеканалида томоша қилиш мумкин бўлади.

Гуруҳдаги сўнгги ўйин олдидан Қозоғистон терма жамоаси тўрт очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди: аввалига Словения билан дуранг ўйнади (4:4), кейин эса Финляндия термасини мағлуб этди (6:2).

Италия терма жамоаси икки ўйинда икки очко жамғариб, учинчи ўринда бормоқда: италияликлар Финляндия (3:3) ва Словения (2:2) билан дуранг ўйнашди.

Икки турдан кейин «В» гуруҳидаги жамоаларнинг ўрни: Қозоғистонда – 4 , Словенияда – 2, Италияда – 2, Финляндияда – 1 очко мавжуд.


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига