Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Футбол: Қозоғистон терма жамоаси Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

21 Октябрь 2021 09:45

NUR-SULTAN. Kazinform - Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси 16 ноябр куни Тожикистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар беради Kazinform мухбири.Бу ҳақда Қозоғистон футбол федерацияси хабар берди.

Бу ўйин FIFA ўртоқлик учрашувлари тақвимига киритилган. Бу борада икки мамлакат футбол раҳбарлари келишиб олишди.

Учрашув 16 ноябр куни пойтахтдаги «Aстана Aрена» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Нур-Султан вақти билан 19: 00да бошланади.

Икки жамоа бунгача тўрт марта тўқнаш келишган. Уларнинг учтасида қозоғистонлик футболчилар ғалаба қозонишган бўлса, биттасида дуранг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўйин олдидан Қозоғистон терма жамоаси 13 ноябр куни Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Франция билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси саралаш босқичида D гуруҳида иштирок этади. Рақиб - Франция, Украина, Босния ва Герцеговина, Финляндия. Ўз гуруҳида Қозоғистон терма жамоаси 3 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.


Муаллиф: Aдилжан Умбет


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига