Об-ҳаво
Астана -19 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Францияда коронавирус юқтиришнинг 41 мингта янги ҳолати қайд этилди

23 Октябрь 2020 11:29

PARIJ. Kazinform – Парижда ва Франциянинг яна саккиз шаҳрида комендантлик соати жорий этилди, деб хабар беради Kazinform ВВСга асосланиб.

Франция бош вазири Жан Кастекс коронавируснинг тез тарқалишини тўхтатиш учун мамлакатнинг яна ўнлаб ҳудудларида ҳам комендантлик соати узайтирилишини маълум қилди.

Францияда хавли касалликнинг рекорд даражаси 41 622 та янги ҳолати қайд этилди.

Комендантлик соати жума кунидан жорий қилинади ва кечки соат 21:00 дан тонги 06:00 гача давом этади. Бу 46 миллионга яқин одамга таъсир қиладиган чора бўлади.

«Келгуси ҳафталар қийин бўлади ва эпидемиядан вафот этганлар сони кўпаяди», - деди Жан Кастекс.

Сўнгги бир кун ичида Францияда яна 162 киши ҳалокатли вирусдан вафот этган.

Аввалроқ Франция ва Италия коронавируснинг кунлик ўсиши бўйича янги рекорд ҳақида хабар берган эдик.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига