Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Францияда эмланмаганлар чет элга чиқа олмайди

10 Август 2021 13:56

BRÚSSEL. Kazinform – Душанба куни Францияда маълум жойларда «вакцина паспорти» кўрсатилишини талаб қиладиган қоидалар кучга кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Энди франция фуқаролари кафе, ресторанга борганларида ва халқаро сафарга чиққанида COVID-19 га қарши вакцинанинг тўлиқ компоненти билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификат ёки ПЗР-тестлари натижаси ёзилган маълумотномани тақдим этишлари шарт. Франция ҳукумати республика Конституциявий кенгаши томонидан эътироф этилган ушбу қоида эмлашни тезлаштиради ва «тўртинчи» коронавирус тўлқинига қарши курашда муҳим рол ўйнайди, деб умид қилмоқда.

«Яшил паспорт»- янги комендантлик соатлари ва локдаунларнинг олдини олишга ёрдам бериши керак«,-деди Франция Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран матбуотга берган суҳбатида.

О. Веран қоидалар бироз ўзгартирилганини, хусусан, ПЗР -тестларини одатдаги 48 соат ўрнига 72 соат олдин бажариш мумкинлигини эълон қилди. 21 июлдан бошлаб маданият муассасалари, театр ва музейларга кираверишда эмлаш гувоҳномаси талаб қилинади.

5 август ҳолатига кўра, Франция аҳолисининг 49,7 фоизи COVID-19 га қарши вакцинанинг иккала компоненти билан эмланган. Оммавий сўровлар шуни кўрсатадики, французларнинг аксарияти «яшил паспорт« жорий этилишини қўллаб -қувватлайди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков
Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига