Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Францияда антирекорд: Бир кунда 500 минг янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди

26 Январь 2022 12:57

BRUSSELS. Кazinform - Нидерландия ҳукумати коронавирус чекловларини юмшатади. Сешанба куни янги йилда биринчи марта ресторанлар, театрлар, жамоат боғлари ва спорт тадбирлари қайта очилиши мумкинлиги эълон қилинди. Лекин, албатта, фақат рухсатнома билан. Омикроннинг давом этаётганига қарамай, ҳукумат шундай қадам ташлади. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга таяниб хабар беради.

«Охирги ҳафтада касалхонага ётқизилганлар сони 15 фоизга ошган. Реанимацияда эмас, умуман шифохоналарда. Инфекция даражаси биринчи ҳафтада ўсмаганлигини ҳисобга олсак, биз шундай бўлишини кутгандик. Чекловлар олиб ташланиши билан яқин келажакда мусбат тестлар сони янада ошади. Шундай қилиб, биз касалхонага ётқизиш кўпайишини кутмоқдамиз ва энг юқори чўққи, эҳтимол, март ойида бўлади «, - деди Миллий соғлиқни сақлаш институти ходими Сюзан ван ден Хоф.

Францияда пандемиянинг бутун даври учун антирекорд янгиланди. У ерда биринчи марта кунига 500 000 дан ортиқ янги ҳолат аниқланди. Бундан ташқари, апрел ойидан бери биринчи марта касалхонага ётқизилганлар сони 30 мингдан ошди. Бир кун олдин республикада вациналарни олиш тўғрисидаги қонун кучга кирди ва ҳукумат феврал ойидан бошлаб чекловларни юмшата бошлашини эълон қилди.

Руминиянинг ўзига хос антирекорди бор - кунига 20 минг инфекция ҳолати - ва руминиялик шифокорлар бу ҳали чўққи эмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бироқ, сешанба куни мамлакат расмийлари кўплаб европалик қўшнилардан ўрнак олиб, мажбурий эмлашни ҳали жорий қилмоқчи эмасликларини эълон қилишди.


Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига