Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Францияда 65 ёшдан ошганларга коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи компоненти тавсия этилади

25 Август 2021 16:27

BELGIYA. Kazinform - Франция Соғлиқни сақлаш олий идораси 65 ёшдан ошганларга ёки сурункали касалликларга чалинганларга COVID -19 қарши вакцинанинг учинчи компоненти эмланишни тавсия қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тавсия иккита компонент билан эмланган одамларга берилади. Ҳозирда Pfizer ёки Moderna каби mPHK вакциналари таклиф қилинмоқда.

2021 йил июлда Францияда 5 миллионга яқин кишини, шу жумладан қариялар уйида яшайдиганларни тўлиқ эмлаш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида учинчи борэмлаш ҳуқуқига ега бўлганлар учун мезонларни кенгайтиришни таклиф қилиб, «кейинги бир неча ҳафтадаги устувор вазифа эмлаш даражаси паст бўлган 80+ ёшдаги кишиларни эмлаш кўрсаткичларини оширишдир(79.9фоиз).

»Кучайтирувчи« вакциналари шу йилнинг октябр ойи охиридан бошлаб етказиб берилиши режалаштирилган.

Ҳозирги кунда Францияда кунига ўртача 20 мингга яқин янги COVID-19 юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда ва болаларнинг мактабга қайтиши ҳукуматнинг янги инфекция тарқалиши билан боғлиқ хавотирларини келтириб чиқармоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мамлакатларни дозаларнинг глобал тақсимланишидаги тенгсизликни бартараф етиш учун ҳеч бўлмаганда сентябр ойининг охиригача кучайтирувчи эмлашга мораторий қўйишга чақирди.

Бироқ, Германия ва AҚШ расмийлари сентябр ойида учинчи компонент билан эмлашни бошлайдилар.

Муаллиф: Aрнур Раҳимбеков

Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига