Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Франция ва Италияда коронавирус ўсиши бўйича кунлик антирекорд янгиланди

16 Октябрь 2020 15:43

PARIJ. Kazinform – Пайшанба куни Франция ва Италияда коронавирус ўсиши бўйича кунлик антирекорд янгиланди. Масалан, Францияда бир кунда 30 мингдан ортиқ одам Covid-19 вирусини юқтирган, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Пайшанба куни Францияда Covid-19 касаллиги сони кескин ўсди - 30621 та ҳолати аниқланган. Таққослаш учун, чоршанба куни мамлакатда 22 591 киши вирус юқтирганди.

Франция президенти Эммануэль Макрон чоршанба куни мамлакатнинг айрим ҳудудларида комендантлик соати эълон қилди. Париж, Марсель, Лион ва бошқа шаҳарларнинг яқинидаги аҳоли тўрт ҳафта давомида шанба куни кечқурун соат 9дан эрталаб соат 6гача уйларидан сабабсиз чиқа олмайди.

Макроннинг сўзларига кўра, бундай чорани жорий этиш Covid-19нинг янги юқтириш ҳолатларини кунига 3000 кишига камайтиришга қаратилган.

Италияда ҳам янги анти-рекорд ўрнатилди - сўнгги бир кунда 8804 киши коронавирус билан касалланган.

ANSA маълумотларига кўра, бу аввалги кундан тахминан 1500 га кўпдир.

Италия агентлиги хабарига кўра, янги вирусдан вафот этганлар сони кун давомида деярли икки бараварга ошган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 36 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига