Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Франция шаҳарларида коронавирус туфайли комендантлик соати жорий этилди

15 Октябрь 2020 09:43

BRÚSSEL. Kazinform – Жорий йилнинг 17 октябридан 1 декабрига қадар Франциянинг саккиз шаҳрида, шу жумладан, Парижда комендантлик соати жорий этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чоршанба куни кечқурун Франция Президенти Эммануэль Макрон жамоат телевидениеси орқали мамлакатда COVID-19 юқтириш ҳолатлари кўпаяётганини эълон қилди. Ҳозирги кунда Францияда коронавирус - 100 минг аҳолига 180 та юқтириш қайд этилган. Шу билан бирга, реанимация бўлимларида 1 минг 539 бемор даволанмоқда ва Франциядаги тиббиёт муассасаларининг умумий ресурси 5000 ўринни ташкил қилади.

Умуман олганда, Францияда 798 минг киши КВИ билан касалланган, шундан 33 минг киши вафот этган.

«Комендантлик соати кечки соат 9 дан эрталаб соат 6 гача ўрнатилади ва айни пайтда тинч аҳолининг ҳаракатланиши тақиқланади. Комендантлик соати қоидаларини бузганлар катта жарималар билан жазоланади», - деди Э.Макрон.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига