Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Франция Полинезиясида карантин чоралари кучайтирилди

23 Август 2021 17:38

BELGIYA. Kazinform - Франция Полинезиясида COVID -19 юқтириш ҳолатларининг кескин ошиши муносабати билан мактаблар ёпилди ва карантин чоралари кучайтирилди, дея хабар беради Kazinform махсус мухбири Франция халқаро радиосига таяниб.

Архипелагда Францияда коронавирус инфекцияси юқтиришнинг рекорд натижаси қайд этилган, яъни, ўтган ҳафтада ҳар 100,000 кишидан 2,800 киши вирус юқтирган. Шундай қилиб, ҳар ҳафта аҳолининг 3 фоизи коронавирус билан касалланган.

Энди Франциядаги денгизнинг нариги томонидаги барча чет эл жамиятлари ўз таълим муассасаларини ёпишга мажбур. Франция Полинезиясида қўйилган чекловлар Франтсиядаги биринчи локдаун пайтида қўйилганларга ўхшайди.

Дастлабки зарур нарсалар сотилмайдиган дўконлар ёпилади. Кечки соат 8дан эрталаб 4гача комендантлик соати жорий этилади. Қолган вақтда фақат муҳим сабабларга кўра ташқарига чиқишга рухсат берилади.

Архипелагдаги вазият Франция ҳудудидан узоқда жойлашгани туфайли янада оғирлашади. Франциянинг континентал минтақаларида, COVID-19 нинг оғир шакллари бўлган беморларни реанимация бўлимлари Париж ёки бошқа йирик шаҳарларга кўчирилади.

Франция Полинезиясида бундай имконият умуман йўқ. Европа қитъаси ва Таити ўртасидаги масофа 15 минг километр.

COVID-19 инфекцияси юқтириш ҳолатларининг кескин ўсиши эмлашнинг паст даражаси билан боғлиқ. Франциянинг қуруқлик қисмида аҳолининг 60 фоизи эмланган.

Архипелагда вакцинанинг икки компоненти билан 270 000 кишининг фақат 90 минги ёки 30 фоизи эмланган.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: Тиббиёт, Европа,
Юқорига