Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Флоридада икки ҳафта ичида COVID-19 юқтириш ҳолатлари сони деярли 1 минг фоизга ошди

5 Январь 2022 16:03

WASHINGTON. Kazinform – Коронавируснинг Омикрон штамми туфайли Флоридада COVID-19 ҳолатлари сони икки ҳафта ичида 948 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform Азертадж агентлигига асосланиб.

Агентлик хабарига кўра, бу Қўшма Штатларда ҳозиргача коронавируснинг тарқалиш тезлиги бўйича қайд этилган энг юқори кўрсаткичидир. Статистик маълумотларга кўра, АҚШ аҳолисининг 6,45 фоизи истиқомат қилувчи Флорида штатида сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатдаги жами ҳолатларнинг 10,67 фоизи қайд этилган.

АҚШ президенти Жо Байденнинг бош тиббий маслаҳатчиси доктор Энтони Фаучи аввалроқ омикронинг хавфини қанча бемор касалхонага ётқизилганлиги билан аниқлаш мумкинлигини айтди.

Қўшма Штатларда Рождество ва Янги йил оралиғида CОВИД-19 билан касалхонага ётқизилган беморлар сони 40 фоиздан кўпроққа ошган. Ўтган ҳафтада Қўшма Штатларда COVID-19 ҳолатлари сони бир ҳафта олдингига нисбатан 104 фоизга ошиб, кунига ўртача 418,000 та ҳолатни ташкил этганди.

Бугунги кунга келиб, АҚШ аҳолисининг 62 фоизи эмланган.


Калит сўзлар: Шимолий Америка,
Юқорига