Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Финляндия 8 мартдан бошлаб қаттиқ локдаун жорий қилади

25 Февраль 2021 18:34

HELSINKI. Kazinform – Финляндия ҳукумати мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви сабабли 8 мартдан уч ҳафта давомида қатъий чекловлар жорий этди. Бу ҳақида Финляндия бош вазири Санна Марин матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yle агентлигига асосланиб.

«Финляндияда 8 мартдан 28 мартгача локдаун ўрнатилади», - деди вазир. Ушбу жорий этиладиган чоралар доирасида ўрта ва юқори синф мактаб ўқувчилари масофадан ўқитишга ўтказилади, 12 ёшдан катта болалар учун дарслар ўтказилмайди, шунингдек, мамлакатдаги ресторанлар ёпилади.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига