Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Фавқулодда вазиятда кредит қарзини кечиктирганларга жарима солинмайди – Бош вазир

17 Март 2020 10:54

NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазият режими амал қилган муддат ичида кредит бўйича қарзини кечиктирганларга жарима солинмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Фавқулодда вазият пайтида қарзларини тўлай олмайдиган кредиторлар жазога тортилмайди. Банклар тадбиркорларга тўловларни кечиктиришга имкон беришлари керак. Маҳаллий корхоналарга тенг шароитларда қўшимча молиявий юкламасиз, мавжуд дастурларни қўллаб-қувватлаш учун белгиланган имтиёзли чоралардан фойдаланади», - деди Бош вазир.

Унинг таъкидлашича, агросаноат комплекси ички талаб ва таклифни оширишда катта имкониятларга эга.

«Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини кредитлашнинг янги механизми жорий этилади. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун маблағ мавжудлигини оширишга йўналтирилади», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, Ишлаб чиқариш,
Юқорига