Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа Кенгаши раҳбари Афғонистондаги вазият бўйича баёнот берди

16 Август 2021 15:27

BRUSSELS. Kazinform - Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель ижтимоий тармоқлар орқали Афғонистондаги вазият ҳақида баёнот берди, деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

У Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Ж. Боррел билан яқин алоқада эканлигини ва Афғонистондаги воқеалар ривожини диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

«Европа Иттифоқи фуқаролари, ходимлари ва уларнинг оилалари хавфсизлиги Иттифоқнинг устувор вазифаси. Бундан кўп сабоқ олиш кераклиги аниқ «, - деди Европа Кенгаши раҳбари.

Аввалроқ, БМТ бош котиби Афғонистондаги барча инсон ҳуқуқлари бузилишларини тўхтатишга чақирган эди.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига