Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа Иттифоқи COVID-19 вакцинация паспортини жорий этишни кўриб чиқмоқда

17 Январь 2021 15:54

BRUSSEL. Kazinform - Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқига аъзо барча давлатларда тан олинадиган эмлаш сертификатини жорий этиш таклифи билан чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Эмлаш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиш ўта мухим», - деди У.Ляйен Португалия бош вазири Антониу Коста билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Бу тиббий эҳтиёж», - деди Европа Комиссияси раҳбари.

Шунга қарамай, Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, мунозарада бундай ҳужжатнинг киритилиши инсон ҳуқуқларига қай тарзда таъсир қилиши мумкинлиги муҳокама қилиниши керак.

Европа Иттифоқига аъзо баъзи давлатларда аллақачон бундай «эмлаш паспорти» дискриминация манбаи бўлиши мумкинлиги ҳақида айтилмоқда, чунки сертификат эгалари Европада бемалол саёҳат қилишлари мумкин, бошқа эмланиш навбатини кутаётганлар эса бундай ҳуқуққа эга бўлмайди.

Шу билан бирга, Иттифоқнинг айрим давлатлари ушбу лойиҳани туризмни тиклаш ва пандемия пайтида мамлакатлар ўртасида саёҳатчилар ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида тарғиб қилмоқда.

«Одил мувозанатни топиш ҳар доим муҳимдир. Масалан, сертификатни эмлашга ҳали улгурмаганлар учун манфий натижали тест билан тенглаштириш мумкин», - деб таклиф қилди У.Ляйен Европа даражасида келишувларга чақириб.

21 январ куни Европа Иттифоқи ҳукумат раҳбарлари коронавирус инқирози ва эмлаш паспортини яратиш имкониятлари билан боғлиқ сўнгги воқеаларни муҳокама қилиш учун видеоконференция орқали учрашадилар.

Муаллиф: Арнур Рахимбеков

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига