Об-ҳаво
Астана 5 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа Иттифоқи чегарасини 30 кунга ёпди

18 Март 2020 11:03

NUR-SULTAN. Kazinform - Европа Иттифоқининг видеоконференция режимида ўтказилган саммитида янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун иттифоқнинг ташқи чегарасини 30 кунга ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Ушбу қарор Шенген визаларини беришни тўхтатади ва мавжуд Европа Иттифоқи визалари билан сайёҳ сифатида ёки бошқа мақсадларда киришни рад этади.

«Дунё бўйлаб коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун биз Европа комиссиясининг таклифига биноан ташқи чегараларни ёпиб, 30 кунлик чеклов жорий этишга қарор қилдик. Шошилинч ташрифлар бундан мустасно», - деди Европа Иттифоқи президенти Чарлз Мишел.

«Ички чегаралар ва тирбандликлар бугунги куннинг асосий муаммоларидан биридир. Буни ҳам ҳал қилиш керак. Юк автоуловлари Европа Иттифоқида тирбандликда турибди, аммо улар бемалол ҳаракатланиши керак ва улар ички бозор учун зарурдир», - деди Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Шундай қилиб, саммит юк машиналари учун яшил йўлак яратишга қарор қилди.

Европа Иттифоқи коронавирус вакцинаси кузга қадар тайёр бўлишига ишонмоқда.


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига