Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Европа чегарадан ўтишга чекловлар қўяди, АҚШда буғулардан коронавирус топилди

29 Август 2021 11:24

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси дунёдаги эпидемиологик вазиятни кўриб чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Европа Иттифоқи АҚШдан киришга чекловлар қўйишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, улар Исроил, Черногория, Ливан, Шимолий Македония ва Косоводан киришни чеклашлари мумкин.

Бу янги чекловлар, агар Европа Иттифоқининг бирон бир мамлакати эътироз билдирмаса, 30 августда қабул қилинади.

Буюк Британияда «дельта» версиясининг тарқалиши касалхонага ётқизиш ҳолатларини икки баравар оширди.

Ушбу турдаги вирус билан касалланган беморларнинг реанимацияга тушиш хавфи 1,5 баробардир.

Бундай кузатишлар Lancet Infectious Diseses журналидаги мақолада чоп этилган.

«Мамлакат аҳолисида инфекция ва касалхонага ётқизиш хавфини камайтириш учун бутун аҳолини тўлиқ эмлаш керак», - деди шифокорлар.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дунёда буғу коронавирусининг биринчи ҳолатларини эълон қилди. Вирус Огайо штатидаги оқ думли буғудан топилган. Мутахассисларнинг айтишича, касаллик юқтирган буғуларда клиник белгилар йўқ.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига