Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Европа аҳолисининг 50% дан ортиғи коронавируснинг «омикрон» штаммини юқтириши мумкин

12 Январь 2022 09:09

NUR-SULTAN. Кazinform - Яқин 1-1,5 ой ичида Европа аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланиши мумкин. АҚШда коронавирус инфекцияси бўйича антирекорд қайд этилди. Kazinform Қозоғистонда КВИ тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Тelegram-каналига таяниб жаҳондаги вазият ҳақида хабар беради.

Кейинги 6-8 ҳафта ичида Европа аҳолисининг 50% дан ортиғи коронавируснинг «омикрон» штамми билан касалланиши мумкин. Бу ҳақда Вашингтон университети саломатлик кўрсаткичлари ва баҳолаш институти прогнозига таяниб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўлими раҳбари Ханс Клуге маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирда Европа ва Марказий Осиёнинг 50 та давлатида «омикрон» инфекцияси аниқланган.

Феврал ойида Австрия канцлери мажбурий коронавирусга қарши эмлашни жорий қилиш режасини тасдиқлаган эди. Карл Нехаммернинг сўзларига кўра, қонун лойиҳасининг парламент экспертизаси якунланган. Таклифларни инобатга олган ҳолда, ҳужжатни «қабул қилиш» қолади. «Менимча, мажбурий эмлаш зарурлигига шубҳа йўқ», - деди Нехаммер.

Ўтган сутка давомида дунёда коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони 3,28 миллиондан ошди. АҚШ барча мамлакатлар орасида кунлик коронавирус ҳолатлари бўйича рекорд кўрсаткичга эга - 1,48 миллион киши. Энг кўп янги CОVID-19 ҳолатлари Исроилда аниқланган - 37 887 киши.

Калит сўзлар: Европа,
Юқорига