Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ёшлар  ўртасидаги Осиё чемпионати: 8 нафар қозоғистонлик боксчи финалга чиқди

26 Август 2021 08:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг саккиз нафар спортчиси Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Шу кунларда Дубайда (БAA) бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қитъа чемпионатида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмир спортчилар иштирок этишади.

52 кг гача: Тўрехан Сабирхан - Бузургмеҳр Иксанов (Тожикистон) - 3: 2

54 кг гача: Aдай Ниязбай - Чиринг (Непал) - учинчи раунд DSQ.

57 кг гача: Бахтияр Aнарбаев - Шахбоз Дадажонов (Тожикистон) - 5: 0.

52 кг гача: Томирис Мирзақул - Лазиза Юсупова (Ўзбекистон) - 5: 0

60 кг гача: Aсем Танатар - Мариам Моҳаммад (Ироқ) - 5: 0

Ақжан Туркистанова (75 кг гача) ва Шуғила Рисбек (81 кг дан юқори) қитъа турнирининг финалига муддатидан олдин йўлланма олди.

Қуйидаги спортчилар ўз вазн тоифаларида бронза медалини эгаллашди:

48 кг гача: Aйдар Қадирхан

50 кг гача: Илья Калинин

75 кг гача: Даулет Тулемисов

46 кг гача: Елянура Турганова

48 кг гача: Aнита Aбишева

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасида навбатдаги ярим финал жанглари 26-27 август кунлари бўлиб ўтади.

Бугун Дубайдаги мусобақада ёшлар ўртасида финалда иштирок этадиган спортчилар номи маълум бўлади.

Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига