Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эртадан бошлаб Қозоғистон Туркия, БАА ва Украинага авиарейсларни камайтиради

20 Октябрь 2020 14:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Air Astana компанияси кузги-қишки навигация даврида халқаро рейсларни амалга оширишга баъзи ўзгаришлар киритади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил 21 октябрдан бошлаб, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, Air Astana Туркия, БАА, Украина ва Германияга халқаро рейслар сонини камайтиради. Шундай қилиб, Истанбулга парвозларнинг ҳафталик сони 16 тадан 12 тагача, Дубайга - 12 тадан 8 тагача, Киевга - 3 тадан 1 тагача, Франкфуртга - 6 тадан 4 тагача камайтирилади. Авиакомпания Шарм-Эль-Шейх ва Мальдив оролларига чартер рейсларини амалга оширади. Ички рейслар жадвали ўзгаришсиз қолади», - дейилади компания хабарида.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Юқорига