Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эроннинг янги Президенти маҳаллий COVID-19 вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланди

10 Август 2021 10:45

TEHRAN. Kazinform - Эроннинг янги Президенти Иброҳим Раисий Эроннинг COVID -19 коронавирус инфекциясига қарши «Cov Iran Barakat» вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланди, дея хабар беради Kazinform IRNA ахборот агентлигига таяниб.

Президент пандемия давридаги ишлари учун тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди, шунингдек, коронавирусга қарши Эрон вакцинасининг ишлаб чиқариш тезлигини оширишга чақирди.

Ислом инқилобининг Олий раҳнамоси, Оятуллоҳ Али Хоманаий 23 июл куни коронавирусига қарши «Cov Iran Barakat» Эрон вакцинасининг иккинчи компоненти билан эмланди. Олий раҳбар 25 июн куни Эрон вакцинасининг биринчи компоненти билан эмланган.


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига