Об-ҳаво
Астана -14 °С
Алматы 0 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эронда коронавирусдан кунлик ўлим даражаси рекорд даражага этди

15 Октябрь 2020 14:34

TEHRAN. Kazinform - Эронда сўнгги сутка давомида коронавирус инфекциясидан 279 та ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар қилди Kazinform ИРНА агентлигига таяниб.

Чоршанба куни Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари сўнгги бир кунда коронавирусдан 279 киши вафот этганини айтди. Мамлакатда COVID-19 вирусидан вафот этганлар жами сони 29 349 кишига етди.

Вазир, шунингдек, кеча коронавирус инфекциясининг 4830 та янги ҳолати қайд этилганлигини таъкидлади. Уларнинг 2237 нафари касалхонага ётқизилган. Мамлакатда даволанган беморларнинг умумий сони 414831 кишини ташкил қилади.

Мамлакатдаги 4609 беморнинг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимида даволанмоқда.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига