Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эпидемия хавфининг «қизил» даражаси Украинанинг бешта вилоятида жорий этилди

18 Октябрь 2021 16:50

KIEV. UKRINFORM - Kazinform- Украинада эпидемия хавфининг «қизил» зонасида бешта минтақа мавжуд, Киев ва 13 вилоят «тўқ сариқ» зонаси кўрсаткичларига тўғри келади. Бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ukrinformга таяниб.

18 октябр ҳолатига кўра, Херсон, Запорожье, Одесса, Донецк ва Днепропетровск вилоятларида CОVID-19 тарқалишининг эпидемик хавфининг «қизил» даражаси амал қилади.

Киев ва 13 та вилоят «тўқ сариқ» эпидемиологик зонага тегишли: Волин, Житомир, Ивано-Франковск, Киев, Луганск, Львов, Николаев, Суми, Харьков, Хмельницкий, Черкасск, Черновицкий, Чернигов.

Сариқ зонада олтита вилоят бор: Винница, Кировоград, Транскарпат, Полтава, Ривне ва Тернопол.

«Ukrinform» хабар беришича, 15 октябрда Херсон вилояти эпидемия хавфининг «қизил» зонасига ўтди.

18 октябрдан бошлаб эпидемия хавфининг «қизил» даражаси яна 4 та вилоятда амал қилади.

Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига