Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Эпидемия ўчоғи бўлган Ухан шаҳрида коронавирус тарқалиши тўхтади

19 Март 2020 10:24

BEIJİŃ – TOKIO – SEOUL – KUALA-LUMPUR – JAKARTA. Kazinform – Хитойнинг қисмида ўтган суткада коронавирусдан 8 киши вафот этди, юқтирганлар сони 34 кишига кўпайди, 1032 нафар бемор тузалиб чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасига таяниб.

Ухан шаҳрида ва умуман, Хубей провинциясида - эпидемиянинг асосий марказида, сўнгги 24 соат ичида ҳеч ким коронавирус билан касалланмаган, 795 киши тузалиб кетган. Ҳозирда у ерда 6992 бемор даволанмоқда.

Бир неча кундан бери Хитойнинг материк қисмида янги юқтириш ҳолатлари аниқланмаётганига қарамай, ташқаридан олиб кирилаётган ҳолатлар сони кўпайишда давом этмоқда.

Чоршанба охирида коронавирус инфекциясининг янги тасдиқланган 34 ҳолатининг барчаси (Пекинда 21 та, Гуандунда (Жанубий Хитой) 9 та, Шанхайда 2та, Хейлуцзян (Шимолий Хитой) ва Чжецзянда (Шарқий Хитой) биттадан) ташқаридан кириб келган ҳолатлардир.

Хитойнинг материк қисмига олиб келинган коронавирус ҳолатларининг умумий сони 189 тага этди.

Агентлик маълумотларига кўра, Хитойнинг материк қисмида касаллик юқтирган одамларнинг умумий сони 80,9 мингга етган, улардан 70,4 минги тузалиб, 3245 киши вафот этган.

Пайшанба куни Япониянинг шимолий Хоккайдо ороли фавқулодда вазият режимини бекор қилади, деб ёзади Kyodo News.

Хоккайдо Япониянинг барча префектуралари ичида энг кўп ҳолат қайд этилган ҳудудидир. Ўтган кун давомида бу ерда 150 та янги коронавирус ҳолати қайд этилган.

Айни пайтда, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу оролда коронавируснинг тарқалиши тобора пасайиб бораётгани кузатилмоқда.

Чоршанба охирида Японияда янги коронавирус юқтириш ҳолатлари жами сони 1627 тага этди (шу жумладан, Diamond Princess лайнерида 712 киши). Буни Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлигининг эълон қилган маълумотлари тасдиқлайди.

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганлар сони 8565 кишига етди, ўтган кун давомида 152 янги ҳолатлар аниқланди, деб хабар беради Жанубий Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази.

Янги тасдиқланган 152 та юқумли касалликнинг 97 таси Тэгу шаҳрида, 12 таси Шимолий Кёнсан провинциясида.

Ўтган кун давомида 407 бемор даволаниб шифохоналардан чиқарилди.

Умуман олганда, Жанубий Кореяда ушбу эпидемия бошлангандан буён коронавирусга 307 мингдан ортиқ тест ўтказилган.

Ўтган кун давомида, Малайзияда коронавирус инфекциясининг 117 та янги тасдиқланган ҳолатлари аниқланди, шу билан мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 790 кишига этди, бу Жануби-Шарқий Осиёда ушбу вирусни юқтирганлар сони бўйича энг юқори кўрсаткичдир.

Индонезияда янги COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони сўнгги 24 соат ичида 55га кўпайиб, 227 нафарга этди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Узоқ Шарқ, Тиббиёт,
Юқорига