Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -8 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Энг яхши тадқиқотчиларга 5 миллион тенге грант берилади

2 Декабрь 2020 18:34

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида депутатлар «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фан бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатнинг асосий мақсади – илмий, илмий-техник фаолият соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва унинг натижаларини тижоратлаштиришдир.

Мажилис депутати Жамиля Нурманбетованинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси тижоратлаштириш лойиҳаларини давлат бюджетидан молиялаштириш бўйича функцияларни миллий илмий кенгашларга ўтказишни назарда тутади.

Конкурс процедураларини янада ошкора қилиш мақсадида Миллий давлат илмий-техник экспертиза маркази:

- илмий, илмий-техникавий лойиҳалар ва дастурларнинг, илмий, илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун лойиҳаларнинг табақалаштирилган рўйхатини шакллантириш ва миллий илмий кенгашларга тақдим этиш;

- Илмий, илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун лойиҳаларни амалга ошириш натижаларини баҳолаш ва уларнинг самарадорлигини назорат қилиш функцияларини ўтказиш таклиф этилади.

«Енг яхши тадқиқотчиларга «Энг яхши тадқиқотчи» унвонини бериш ва 2000 ойлик ҳисоб кўрсаткичлари миқдорида грант бериш орқали моддий рағбатлантириш режалаштирилган», - деди Жамиля Нурманбетова.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Калит сўзлар: Қонун лойихаси,
Юқорига