Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эмлаш кампанияси бошланганидан буён Ўзбекистонда 18 миллион доза вакцина ишлатилган

18 Сентябрь 2021 14:16

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан буён 18 миллиондан ортиқ дозада COVID-19 вакцинаси ишлатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кощра, шу кунгача республикада 18 082 373 та вакцина ишлатилган. Шу билан бирга, биринчи компонент билан 10.334.108 киши, иккинчи компонент билан 5.745.222 киши ва учинчи (хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси уч компонентдан иборат) компонент билан 2.003.043 киши эмланган, ўз навбатида 3 596 143 ўзбекистонлик эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлаган.

Мамлакат ҳудудлари орасида Фарғона ва Наманган вилоятлари етакчи бўлиб, уларда эмланганлар сони 2 миллиондан ошди.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган. Эмлаш тўртта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca, хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001, Россиянинг «Спутник-V» ва Америкалик Moderna вакциналари. 3 августда республикада меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина, Марказий Осиё,
Юқорига