Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Эмлаш кампанияси бошланганидан бери Ўзбекистонда 2,5 миллиондан ортиқ  дозада вакцина ишлатилган

11 Июнь 2021 15:36

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан бери 2,5 миллиондан ортиқ дозада COVID-19 вакцинаси ишлатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 2 529 608 дозада вакцина ишлатилган. Шу билан бирга, 1 551 822 киши биринчи компонент, 945 654 киши иккинчи ва 32 132 киши учинчи (ZF-UZ-VAC2001 (хитой-ўзбек вакцинаси 3 компонентдан иборат) таркибий компонентлар билан эмланди.

Мамлакат ҳудудлари орасида Фарғона вилояти ҳамон етакчи бўлиб, у ерда 303 344 киши эмланди. Рейтингда кейинги ўринларда 296 296 нафар киши эмланган Наманган вилояти, 295 752 нафар киши эмланган Андижон вилояти ва 1234 985 киши эмланган Самарқанд вилояти қайд этилди. Республика пойтахти етакчи бешликнинг охирида, у ерда 205 885 киши эмланган.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш учта дори воситасида (AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ва Россиянинг «Спутник-V») амалга оширилади. Аҳолини эмлаш билан қамраб олиш кенгайиб бормоқда: апрелда – йирик шаҳарларда, майда – вилоят марказлари ва кичик шаҳарларда, июнда эса қишлоқ жойларда давом этмоқда. Умуман олганда, дастлабки уч ой ичида мамлакатда 4 миллиондан ортиқ одамни эмлаш режалаштирилган.


Калит сўзлар: Марказий Осиё, Вакцина,
Юқорига